Путин Ислом душмани(ми?)
Ўзбекистондаги диний қатламнинг каттагина қисми, жамиятнинг анъанавий қатлами Путин режимини ўзига яқин олади. Путинни консерватор - мухофазакор сифатида ҳурмат қилади. Уни режимини ҳимоя қилади. Ҳа, ҳақиқатда, Путин ўзини консерватор деб билади. Лекин, у православ консерватор. Айни пайтда, Путин – жуда кучли исломофоб. Путин ҳокимиятга келгач, ислом ва мусулмонлар билан курашиш, Россияда ислом ва мусулмонларнинг таъсирини секинлатиш ва сўндириш бўйича, жуда катта ишлар қилинди.
Медведев сайраб қўйган гаплар ҳақида
Собиқ Президент ва бош вазир Медведев саҳифасида чоп қилинган фикрлар – кейинги икки ўн йилликда Путин томонидан олиб борилаётган асосий трендни очиқ ифодаланиши холос: Россия қуршовда, руслар босимда, пост-совет ҳудуди – Россиянинг назорати остида бўлиши керак, СССР – Кремл учун энг олий сиёсий-тарихий лойиҳа бўлган ва бўлиши керак...
АҚШ “Демократия учун саммит” чақирмоқда
Бу саммитга 110 давлат таклиф этилибди. Таклиф қилинган давлатлар рўйхати билан танишиб чиқдим. Имкон қадар холис танлашга ҳаракат қилинган. Демократик бўлмаган, мўътадил/юмшоқ авторитар бўлган АҚШнинг иттифоқчилари ҳам, бу рўйхатга киритилмаган. Собиқ СССР қулагандан бери, АҚШ ўзи учун универсал мафкура қидириш билан овора. Либерал-демократия, АҚШ учун у қадар универсал бўлмаган мафкура эканлигин, кўп марта кузатилди.